Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов ва Лавров Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарликни муҳокама қилишди
24 январда Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, икки томон Лавровнинг яқинда Тошкентда ўтган музокаралари натижаларини ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишган.
Бундан ташқари, Лавров суҳбат чоғида Абдулазиз Комиловни ташқи ишлар вазири лавозимига қайта тайинлангани билан табриклаган.
Аввалроқ маълум қилинганидек, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи 5 февралга режалаштирган.
Мавзуга оид
21:20 / 04.06.2026
Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров
08:54 / 26.05.2026
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
23:30 / 07.04.2026