Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони имзоланди.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил 21 январдаги қарорларига мувофиқ, Бош вазир лавозимига А.Н. Арипов тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 22 январдаги тегишли қарорларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар маъқулланган», дейилади президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган ҳужжат матнида.
Айни вақтда бош вазирнинг икки ўринбосари – Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ва Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда бир вазирлик раҳбарлиги лавозими вакант қолмоқда.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ:
Арипов Абдулла Ниғматович – Бош вазир;
Раматов Очилбай Жуманиязович – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари;
Қўчқоров Жамшид Анварович – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Республикаси молия вазири;
лавозими бўйича – Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари;
лавозими бўйича – Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари;
Абдуҳакимов Азиз Абдуқаҳҳорович – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;
Боситхонова Элмира Иркиновна – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси;

















