09:30 / 28.01.2020
0
18164

«Капиталбанк»га янги раҳбар тайинланди

Алишер Мирзаев «Капиталбанк» бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Банк матбуот хизмати хабар беришича, 27 январь банк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида Алишер Мирзаевни «Капиталбанк» бошқаруви раиси этиб тайинлаш тўғрисида қабул қилинган.

Алишер Мирзаев / «Капиталбанк» матбуот хизмати

Алишер Мирзаев 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1993 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини, 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

1993 йилдан 2018 йилгача «Ипак Йўли» банкида турли лавозимларда, хусусан, раис вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

Алишер Мирзаев 2018 йилда «Ҳамкорбанк» бошқаруви раисининг банкни ривожлантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июнида «Капиталбанк» бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Олег Ким 2020 йилнинг 4 январида ўз лавозимини тарк этган ва Алексей Глущенко банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top