Жаҳон | 17:06 / 30.01.2020
8227
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон коронавирусдан ҳимоя воситалари сотиб олиш учун 3,9 млн доллар ажратди

Бердибек Сапарбаев

Қозоғистон ҳукумати коронавирус инфекциясидан ҳимоя воситалари сотиб олиш учун захирадан 1,5 млрд тенге (3,9 млн доллар) ажратди, деб маълум қилди мамлакат бош вазири ўринбосари Бердибек Сапарбаев.

"Кеча ҳукумат раҳбари қўшимча ҳимоя воситалари, ниқоблар ва керакли ашёлар сотиб олиш бўйича топшириқ берди. Унинг фармонига мувофиқ, ҳукумат захирасидан қўшимча 1,5 миллиард тенге ажратилди. Бундан ташқари, захираларимиз бор. Агарда касаллик тарқалиб, аҳолига тиббий ёрдам зарур бўлса, бизда барча имкониятлар – воситалар ҳам, маблағ ҳам бор", - деди у.

Ўзбекистонда ҳам мамлакатда коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Хитойдан келган Ўзбекистон фуқаролари тиббий текширувлардан ўтказилаётгани маълум қилинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда тарқалаётган коронавирусни юқтириш оқибатида вафот этганлар сони 170 нафардан ошган. Дунё бўйича касалланганлар сони эса 8 мингга яқинлашмоқда. Бугунги кунда ушбу вирусга чалиниш ҳолати 16та давлатда қайд этилган.

Мавзуга оид