Жаҳон | 18:27 / 31.01.2020
10239
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда коронавирус тўғрисида миш-миш тарқатган уч нафар тиббиёт ходими ушланди

31 январь кунги расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда юқори ҳарорат ва ЎРВИ симптомлари билан 66 киши касалхонага ётқизилган, улардан 25 нафарига жавоб берилган, уларда коронавирус топилмаган. 

Қозоғистонда коронавирус юқтирилиши ҳолатлари тўғрисида миш-миш тарқатган икки нафар тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси ва гинеколог шифокор ушланди, деб хабар берди мамлакат полиция хизмати.

Ҳайдовчилар Олмаота вилоятининг Қапшағай шаҳрида қўлга олинган. Полиция департаменти матбуот хизматининг билдиришича, улар мессенжерда шаҳар касалхонасига коронавирусга чалинганликда гумонланган икки кишини олиб боришганини хабар қилишган. Бу маълумот тасдиқланмаган. Ҳайдовчилар нима учун бу хабарни тарқатганликлари суриштирув давомида аниқланади.

30 январь куни Олмаота вилоятида 70 киши коронавирусни юқтиргани тўғрисида видеохабар тарқатган гинеколог шифокор қўлга олинди. 

31 январь кунги расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда юқори ҳарорат ва ЎРВИ симптомлари билан 66 киши касалхонага ётқизилган, улардан 25 нафарига жавоб берилган, уларда коронавирус топилмаган.  

Қозоғистон 29 январдан Хитой билан транспорт қатновини чеклашни бошлади. Шу кундан барча автобус қатновлари, 1 февралдан – темир йўл, 3 февралдан – авиақатновлар бекор қилинди. Шунингдек, Хитой фуқароларига виза бериш тўхтатилди. 

Мавзуга оид