Жамият | 09:00 / 01.02.2020
15941
3 дақиқада ўқилади

«Жомбой дон маҳсулотлари» АЖ 1,4 миллион долларлик янги тегирмон комплексини ишга туширди

Самарқанд вилоятидаги машҳур «Жомбой дон маҳсулотлари» акционерлик жамияти (Жомбой ун комбинати) янги тегирмон комплексини ишга туширди. Туркиянинг «Erkan Makina» компанияси ишлаб чиқарувчи янги энергия тежамкор тегирмон 1,4 миллион АҚШ доллари эвазига олиб келиб ўрнатилган.

Энергия тежамкор бу тегирмон атмосферага оддий тегирмонлардан 0,6 фоиз камроқ чанг чиқаради. Тегирмон соатига 20 тонна буғдойни қайта ишлай олади. Ўрнатилган 20 дона станоклар кунига 300 тонна донни қайта ишлаш қувватига эга. Туркиядан келтирилган янги тегирмоннинг асосий хусусияти эса унда юқори сифатли ун ишлаб чиқариш мумкин.

Жомбойдаги комбинатнинг 1993 йил ўрнатилган олдинги тегирмони 1 тонна буғдойни қайта ишлаш учун 115 кВт энергия сарфлаган бўлса, янги ускуни бу учун 75 кВт элект энергияси сарфлайди.

29 январь куни «Жомбой дон маҳсулотлари» АЖда янги тегирмонни расман ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам қатнашди. Очилиш маросимида «Жомбой дон маҳсулотлари» АЖ Жомбой туманида яшовчи 15 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйларини ўтказиб берди.

Шу ўринда «Жомбой дон» ҳақида икки оғиз. Корхонанинг қурилиш ишлари 1968 йилда бошланган. 1974 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб фермерлардан йиллик дон қабул қилиш элеватори 100 минг тоннага тенг.

1992 йилда корхона Швейцариянинг «Бюллерс» компанияси технологиялари билан жиҳозлангач, 1993 йилдан рақобатбардош ун маҳсулотлари ишлаб чиқара бошлаган ва корхонанинг техник ускуналари жисмонан зўриққан бўлиб янгиланишга муҳтож эди. Эндиликда янада сифатли ун ишлаб чиқаришни бошлаган «Жомбой дон маҳсулотлари» АЖда ишлар тўлиқ автоматик тарзда бошқарилади. «Жомбой дон маҳсулотлари» АЖ билан ҳамкорлик қилишни истайсизми? Унда қуйидаги маълумотлар сиз учун.

Манзил: Самарқанд вилояти, Жомбой тумани «Буюк ипак йўли» кўчаси 1-уй.

Телефон: 0 366 4757171

Сайт: Jomboydon.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид