Ўзбекистон | 10:54 / 01.02.2020
6180
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилди

Нотариал палата хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинт аъзолигига асосланган нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

Фото: iStock

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Нотариал палатаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарорда маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг ”Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони билан барча нотариал идоралар нотариусларининг аъзолигига асосланган Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланганди.

Нотариал палата:

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинт аъзолигига асосланган нотижорат ташкилоти ҳисобланади, бунда давлат нотариал идораси нотариуси ихтиёрийлик асосида ушбу палата аъзоси бўлиши мумкин; нотариусларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида иш юритади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда нотариатнинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади;

Нотариал палатанинг ташкилий тузилмасига мувофиқ Конференция ушбу палатанинг юқори органи, Бошқарув — ижро этувчи органи, Тафтиш комиссияси — молиявий назорат органи ҳисобланади;

Нотариал палатанинг раиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Нотариал палатанинг конференцияси томонидан ушбу конференция сайлаган Нотариал палата бошқаруви аъзолари орасидан беш йил муддатга сайланади.

Ҳужжат билан, Нотариал палатанинг таъсис Конференцияси ўтказилганлиги, унда Нотариал палата таъсис этилганлиги, унинг устави тасдиқланганлиги, Бошқарув аъзолари, шу жумладан Нотариал палатанинг раиси сайланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Мавзуга оид