Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Қайд этилишича:
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг ташкилий тузилмасига мувофиқ Конференция Палатанинг юқори органи, Бошқарув – ижро этувчи органи, Тафтиш комиссияси молиявий назорат органи, Этика комиссияси касб этикаси қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш органи ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Нотариал палатанинг Конференцияси томонидан ушбу Конференция сайлаган Нотариал палата Бошқаруви аъзолари – нотариуслар орасидан беш йил муддатга сайланади;
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида фаолият кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади;
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари тегишли ҳудудда фаолият кўрсатаётган нотариуслар орасидан Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг таъсис Конференциясини ўтказсин, унда устав тасдиқланишини, Бошқарув ва Тафтиш комиссияси шакллантирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг раиси сайланишини назарда тутади;
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
нотариусларнинг Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Конференцияси томонидан белгиланадиган миқдордаги кириш ва аъзолик бадаллари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Кўрсатиб ўтилган маблағлардан фақат Палатанинг уставдаги фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилади ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси аъзолари ўртасида тақсимланмайди.

















