Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда Ўзбекистон неча миллиард долларлик олтин экспорт қилгани маълум бўлди
Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида неча миллиард долларлик олтин экспорт қилгани маълум бўлди.
Фото: Akio Kon/Bloomberg
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида айтилган.
2019 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон 4,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.
Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 27,5 фоизни ташкил этди. 2018 йилда экспорт таркибида олтиннинг улуши 20,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилда - 26,0 фоиз.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан ва 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Мавзуга оид
15:40 / 07.02.2026
40 ёшдан кейин ота бўлганлар улуши 7 фоиз — статистика
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
13:53 / 07.02.2026
Ўзбекистонликлар таълимга 39 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлади
10:31 / 07.02.2026