Таиландда коронавирусга қарши самарали дорилар комбинацияси ишлаб чиқилди
Таиландда коронавирусга қарши дорилар комбинацияси ишлаб чиқилди.
ОИТСга ва гриппга қарши дори воситалари 2019-nCoV коронавирусига чалинган беморни даволашда самара берган. Бу ҳақда Таиланд соғлиқни сақлаш вазири баёнотига таяниб South China Morning Post нашри хабар берди.
71 ёшли хитойлик аёл Бангкокдаги Рачавити шифохонасига янги турдаги зотилжамнинг оғир аломатлари билан тушган. Шифокорлар аёлни даволаш учун гриппга қарши восита “Осельтамивир” ва ОИТСга қарши восита “Лопинавир / Ритонавир”ни қўллашган. “Осельтамивир”, хусусан, Яқин Шарқ респиратор синдроми MERS’ни даволашда қўлланган.
Дори воситалари қўллангандан 48 соат ўтгач коронавирусга текширув аёлда вирус йўқлигини кўрсатган.
Энди Тайланд соғлиқни сақлаш вазирлиги олинган маълумотларни тасдиқлаш учун тадқиқотнинг қўшимча натижаларини кутмоқда.
Айни вақтда Таиландда коронавирус 19 кишида аниқланган, соғайиб кетганлар сони 8 нафарга етди. Яна 382 киши вирусга чалинганлик гумони билан кузатув остида қолмоқда.
Аввалроқ Шанхай фармакология институти ва Ухань вирусология институти олимлари Хитой табобатида қўлланувчи Shuanghuanglian Koufuye номли дори янги коронавирусни тўхтата олишини аниқлашгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
01:00 / 29.09.2024
Таиландда фермер девор қулаши хавфи сабаб 100 дан ортиқ тимсоҳини ўлдиришга мажбур бўлди
13:20 / 27.09.2024