АҚШ ўз фуқароларини Хитойдан олиб чиқиб кетишни бошлаган биринчи давлат бўлди. У шунингдек, америкаликларни Хитойга бормаслик тўғрисида огоҳлантирди ва Хитойда бўлган хорижликларга киришни тақиқлади.
Вашингтон «тўхтовсиз равишда ваҳима тарқатди», деди Чуньин.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё миқёсида 2019-nCoV вирусини юқтириб олганлар сони охирги бир сутка мобайнида 2829 кишига кўпайиб, 17205 кишига етди. Муваффақиятли даволаш курсидан ўтиб, соғайиб кетганлар эса 475 нафарни ташкил қилмоқда. Вирус Хитойдан ташқари 26та мамлакатда аниқланган.
















