"Белтрансгаз"ни сотиб олаётганда бизни беш йил ичида Россиядаги ички нархларга «олиб келишни» ваъда қилгандингиз, шундай экан, олиб келинг. Нега бизни алдаяпсиз? Бундан ташқари, бизни буни унутиб юборган деб ўйлаяпсиз", - деди Беларусь президенти.
Лукашенко Минск "шунчаки ҳалол, соф, шаффоф муносабатларни хоҳлашини" айтди.
"Хоҳламасангиз, бу ҳақда айтинг. "Оҳ, Помпео келди" деб қичқирманг. Эртага Трамп келади. Унда нима қилишади?" – деди у.
Лукашенко Беларусь суверен ва мустақил давлат сифатида ташқи сиёсатни қандай олиб боришни ўзи белгилашини таъкидлади.
"Ёки бу билан Россияга зарар етказдикми? Йўқ", - деб қўшиб қўйди у.















