
Маълум бўлишича, Ухандаги коронавирус ДНКси 17 йил муқаддам 700дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетган оғир ўткир респиратор синдроми - SARS’нинг генетик коди билан 80 фоизга ўхшаш.
Ўшанда атипик пневмониядан зарарланганларнинг ҳар ўнинчиси вафот этган, аммо янги вирус нисбатан хавфсизроқ.
Эпидемия кўлами. Коронавирусдан зарарланганлар сони ўн баробар кўпроқ бўлиши мумкин
«Амалда 2019-nCoV - SARS’нинг осонроқ тарқалувчи, аммо камроқ зарар келтирувчи кўринишидир», - дейди Рединг Университети вирусологи Иэн Жонс.

Бундан ташқари, хитойлик вирусологлар тадқиқотлари тасдиқлашича, янги коронавирус инсон организмига ACE2 ҳужайра рецептори орқали кириб боради.
«Демак, SARS учун ишлаб чиқилган метод усуллари ва вакциналар Ухань вирусида ҳам қўл келиши мумкин», - дея хулоса қилган профессор Жонс.
Пандемия йўқ
Сешанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемия бўйича навбатдаги брифингни ўтказди, ташкилот янги коронавируснинг глобал пандемияси бошланганини тан олишни истамаяпти, бунга асос сифатида вирусдан зарарланганларнинг аксари Хитойнинг материкдаги қисмида қайд этилгани келтирилмоқда.
Аммо бошқа мамлакатларда ҳам (20дан ортиқ) коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 150дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Ёввойи табиатда SARS вируси кўршапалакларда учрайди. Аллақачон 420дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган янги коронавирус таҳлиллари шуни кўрсатдики, унинг генлари «кенжа ёввойи» ДНКси билан деярли бир хил (96 фоиз ўхшашлик).
Душанба куни Nature журналида эълон қилинган тадқиқот натижаси ҳам шунга ўхшаш. Бошқа бир оғир бемордан олинган 2019-nCoV намуналарининг 30 мингдан ортиқ занжирини таҳлил қилган биологлар кўршапалаклардаги коронавирус билан ўхшашлик 90 фоиз эканлигини аниқлаган.











