1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида қатор давлат хизматларини фақат ЯИДХП ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий сайтлари орқали олиш мумкин, деб ёзмоқда Norma.
Улар:
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомникни, шунингдек, зоологик коллекцияларни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш;
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно;
манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш;
солиқ тўловчи жисмоний шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш, СТИР бериш;
якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини тўхтатиб туриш.
Бунда Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими уни юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилган ҳолда Давлат хизматлари агентлигига ўтказилди.
Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда Давлат хизматлари марказлари филиаллари босқичма-босқич очилади. Шу тарзда маҳаллий аҳолига кенг қамровли, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматларини кўрсатиш, ЯИДХПдан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериш таъминланади. Филиаллар маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари биноларида, бироқ зарур ҳолларда эса - алоҳида, шу жумладан ДХШ шартлари асосида қурилган биноларда жойлаштирилади.















