Ўзбекистон | 10:39 / 06.02.2020
22885
5 дақиқада ўқилади

Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди

Фото: KUN.UZ

Давстатқўм мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 4 февраль куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 57 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 68 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (68 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1 600 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (1 600 сўм). Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 600 сўмдан 4000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори»да (1 600 сўм) кузатилди. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», Урганч шаҳри - «Урганч марказий деҳқон бозори»да кузатилди (4 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Навоий шаҳри - «Саховат бозори», Наманган шаҳри - «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Термиз шаҳри - «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори» «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» Гулистон шаҳри «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳри «Чирчиқ деҳқон бозори», Фарғона шаҳри «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Урганч шаҳри «Урганч марказий деҳқон бозори» Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» да (4 000 сўм) кузатилди.

Тухум 5000 сўмдан 11 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да кузатилди (5 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (11 000 сўм).

Гуруч 3 800 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган ( «Нукус» навли гуруч 3 800 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 13 500 сўмгача (1 л.)

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори» (маҳаллий пахта ёғи 8 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 13 500 сўм) кузатилди

Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Навоий шаҳри «Саховат бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори» (5 500 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (6 500 сўм) кузатилди.

Мавзуга оид