Истанбулдаги авиафалокат 3 кишининг ўлимига сабаб бўлди
5 февралда Истанбулдаги Сабиҳа Гўкчан аэропортига қўниш вақтида йўловчи самолёти фалокатга учрагани маълум қилинганди. Охирги маълумотларга кўра, фалокат оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмган.
Аввалроқ Pegasus Airlines авиакомпаниясининг Измирдан Истанбулга рейс бажарган Boeing 737 самолёти қўниш вақтида аэропортнинг учиш-қўниш йўлакчасида тўхтай олмай, ундан 60-70 метрга чиқиб кетгани ва 40 метрлик жарликдан пастга қулаб, учга бўлакланиб кетгани маълум қилинганди.
Самолётда 177 йўловчи ва экипажнинг 6 аъзоси бўлган.
Дастлаб ҳеч ким ҳалок бўлмагани, бироқ 52 кишини шифохонага жўнатишга тўғри келгани таъкидланганди.
Бироқ охирги маълумотларга кўра, фалокат 3 кишининг ўлимига олиб келган, 179 киши жароҳат олган.
Маълум қилинишича, аэропорт вақтинчалик ёпилган, Туркия бош прокуратураси воқеани тергов қилишни бошлаган.
Дастлабки тахминга кўра, воқеага ёмон об-ҳаво шароити, жумладан кучли шамол сабаб бўлган.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
20:33 / 31.10.2024