Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фожиали ЙТҲ юз берди. Бир киши ҳалок бўлди, 5 нафар фуқаро жароҳат олди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеоёзувлар тарқалди
Жорий йилнинг 6 февраль куни ярим тун атрофида Арнасой кўчасида (гўшт дўконининг рўпарасида) 25 ёшли Ж.М. бошқарувидаги Spark русумли автомобиль 36 ёшли Д.А. бошқариб борган Matiz русумли автомобиль билан тўқнашган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида Matiz ҳайдовчиси 36 ёшли Д.А. олган тан шикастларидан воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Matiz’нинг йўловчиси 27 ёшли А.М. тан шикастлари билан шифохонага етказилди.
Spark ҳайдовчиси 25 ёшли Ж.М. ҳамда унинг йўловчилари, 22 ёшли А.А., 18 ёшли А.Х. ва 20 ёшли А.Х. тан шикастлари билан тиббиёт муассасасига етказилди.
ЙТҲнинг тахминий сабаби: Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб (белгиланмаган жойдан) қайрилиб олишга қарор қилган, қайрилаётганида унга ўз йўлагидан ҳаракатланиб борган Spark русумли автомобиль тўқнашган.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг. Пойтахтдаги йўл-транспорт ҳодисаларининг аксариятининг сабаби – тезлик тартибига риоя қилмаслик ҳамда қоидаларни бузган ҳолда ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаган ҳаракатлар (манёврлар) амалга ошириш. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг ва ўзингизни асранг”, - дейилади ИИББ маълумотида.
Мавзуга оид
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
17:35 / 23.06.2026
Хоразмда қаҳвахонага бостириб кирган Cobalt воқеаси: 2 киши жиддий жароҳатлангани маълум бўлди
09:30 / 17.06.2026