АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги «Долби» театрида 92-«Оскар» мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бу сафарги тақдимотда тарихий ҳодиса кузатилди. Энг яхши хорижий фильм бўлишга асосий даъвогар бўлган Жанубий Кореянинг «Паразитлар» фильми нафақат ушбу йўналишда, балки йилнинг энг яхши фильм номинациясида ҳам ғолиб чиқди. Шу тариқа, тарихда илк бор инглиз тилида бўлмаган фильм бош мукофотга лойиқ кўрилди.

Бу фильм тақдимотда энг кўп мукофот олди - энг яхши режиссёрлик иши ва энг оригинал сценарий номинацияларидаги мукофотларни ҳам ушбу фильм режиссёри Пон Жун-хо қабул қилиб олди.

Йилнинг энг яхши актёри эса кутилганидек «Жокер» фильми юлдузи Хоакин Феникс бўлди. «Жуди» фильмидаги ижроси учун Рене Зеллвегер энг яхши актриса деб тан олинди.

Бундан ташқари, Лора Дёрн «Никоҳ тарихи» фильмидаги ижроси учун энг яхши иккинчи пландаги актриса сифатида «Оскар» олди, Брэд Питт «Бир куни... Ҳолливудда» фильмидаги иштироки учун Иккинчи пландаги энг яхши актёр сифатида тақдирланди.

Бу Питт учун актёр сифатидаги илк «Оскар» бўлди, Пон Жун-хо, Дёрн ва Феникс ҳам илк марта ушбу мукофотга эга чиқишди.

Статуэткани энг кўп қўлга киритиш бўйича «Паразитлар»дан кейинги энг яхши натижани «1917» фильми қайд этди — уч йўналишда мукофот.

«Паразитлар» — Каннда ҳам, «Оскар»да ҳам бош мукофотни қўлга киритган тарихдаги тўртинчи фильм бўлди.

«1917», «Чернобил» ва бошқалар: «Олтин глобус» мукофоти ғолиблари аниқланди

Ғолибларнинг тўлиқ рўйхати:

Энг яхши фильм — «Паразитлар»

  • «Форд Феррарига қарши» (Ford v Ferrari);
  • «Ирландиялик» (Irishman);