Сингапур Ўзбекистонда қуёш электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларда иштирок этиши мумкин
Сингапур хусусий бизнеси Ўзбекистонда қуёш электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдорлиги маълум қилинди
Ўзбекистон Энергетика вазирлигида 2020 йил 7 февралда Сингапур Республикасининг савдо ва саноат бўйича катта давлат вазири Кун Ко По бошчилигидаги делегацияси билан музокаралар ўтказилди.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, томонлар Сингапур компаниялари иштирокида Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги пайтда «Индорама» компанияси билан ҳамкорликда «Қўқон суперфосфат заводи» АЖни янада модернизация қилиш ва мавжуд қувватларини кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга оширилиши давом эттирилмоқда. Сингапур компаниясининг инвестициявий мажбуриятлари 67,0 млн долларни ташкил этади. Биринчи босқичда суперфосфат ишлаб чиқариш қувватларини 350 минг тоннага етказиш, иккинчи босқичда – завод томонидан ўғитларнинг янги турларини ишлаб чиқариш концепциясини тайёрлаш режалаштирилган.
Шунингдек «Индорама» пахтачилик-тўқимачилик соҳасига фаол инвестициялар йўналтирмоқда ва бошқа истиқболли лойиҳаларда иштирок этиш масалаларини ишлаб чиқмоқда.
Сингапур томони Сингапур хусусий бизнесининг қуёш электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Музокаралар давомида томонлар ўртасида энергетика ва кимё тармоғидаги истиқболли лойиҳаларни, хусусийлаштириш объектларини ўрганиш, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, шу жумладан, Сингапур тажрибасидан фойдаланган ҳолда ташқи бозорда сотиш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
16:17 / 04.10.2024
Ярим асрда биринчи марта: Сингапурда собиқ вазир пора олгани учун қамалди
21:03 / 31.08.2024
Сингапурда эркак хотини билан ажрашиш учун унинг машинасига каннабис ташлаб қўйгани аниқланди
14:02 / 24.08.2024
Сингапур компанияси Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширмоқчи
09:21 / 25.07.2024