2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 июнга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада ички бозорда сотган маҳсулоти бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги.