Ўзбекистон | 17:19 / 12.02.2020
9924
1 дақиқада ўқилади

ЕТТБ korzinka.uz улушини сотиб олди

ЕТТБ озиқ-овқат ритейлери korzinka.uz’нинг миноритар улушига эга бўлмоқда. Дўконлар сони 2023 йилгача уч баробарга кўпаяди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) korzinka.uz улушини сотиб олди. Бу банк учун мамлакатдаги охирги 10 йилда амалга ошган биринчи капитал сармоядир. 

ЕТТБ Сингапур қонунлари асосида тегишлича ташкил топган ва Anglesey Food МЧЖга 100 фоиз эгалик қиладиган компания Anglesey Investments’га 40 миллион АҚШ долларгача капитал сармоя киритиб, компаниянинг кичик улушини сотиб оляпти.

2023 йилгача korzinka.uz дўконлари сонини 3 баробарга кўпайтириш билан бирга, киритилаётган сармоя корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва экологик ва ижтимоий стандартларни қўллаб-қувватлаб соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик тартиби ва унинг амалиётини компанияда татбиқ қилишга ёрдам беради

2019 йилда ЕТТБнинг 500 миллион евродан зиёд сармояси мамлакатдаги 13та лойиҳага киритилди ва шундан 9та лойиҳа хусусий секторга тегишли. Бугунги кунгача, ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига 79 та лойиҳалар орқали 1,85 млрд. евро сармоя киритган. 

Мавзуга оид