Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Россиянинг Франциядаги сайловларга аралашиши кутилаётганини айтди
Макроннинг изоҳлашича, бундай фаолият "кутилмаганда бир лаҳза ичида тўхтатилмайди". Унинг сўзларига кўра, шу боис Россия "Ғарб демократиясини издан чиқаришга уринишда" давом этади.
Россия томони Франциядаги сайловларга таъсир кўрсатишга уринишдан воз кечмайди, деди Франция президенти Эммануэль Макрон.
"Россия тажовузкорона ҳаракат қилмоқда. Бу яқин ойлар ва йилларда давом этаверади деб ўйлайман", - деди у Мюнхенда хавфсизлик бўйича ўтказилган конференцияда.
Макроннинг изоҳлашича, бундай фаолият "кутилмаганда бир лаҳза ичида тўхтатилмайди". Унинг сўзларига кўра, шу боис Россия "Ғарб демократиясини издан чиқаришга уринишда" давом этади.
Унинг фикрича, Россия Хитой билан мустаҳкам иттифоқчилик муносабатларини ўрната олмайди, чунки унга Европада ҳамкорлар керак. Макрон Хитой одатда бошқа давлатлар билан яқин иттифоқчилик муносабатларини ўрнатмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия Пекин билан ўта яқинлашишдан эҳтиёт бўлиши лозим.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026