Пўлат Бобожонов Қорақалпоғистонда ИИВ тизимидаги 7 нафар раҳбар ходимни ишдан олди
Ўзбекистон ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, унда ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, республика ва шаҳар-туман сектор раҳбарлари, жумладан, ички ишлар, прокуратура, солиқ, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун масъул бўлган барча давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда асосий эътибор 2019 йил давомида ва жорий йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигига қаратилиб, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг мол-мулкларини ишончли муҳофазалаш, ёшлар иштирокидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.
Йиғилиш давомида ўз хизмат вазифаларни бажаришда камчиликларга йўл қўйгани ва хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Р.Ешимбетов, Пробация бўлими бошлиғи П.Сейтмуратов ва Йўл-патруль хизмати отряди командирининг ўринбосари А.Машарипов ҳамда Қонликўл тумани ИИБ бошлиғи М.Хожамуратов, Тўрткўл тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Мансуров, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Исаков, Нукус шаҳар 4-сон ИИБ бошлиғи М.Утемуратов, Қўнғирот тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори Р.Каландаровлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи Д.Таджимов, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Х.Очилов, Қонликўл тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Палуанов, Хўжайли тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари О.Нураддинов, Хўжайли тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи А.Сариевнинг ҳар бирига интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024