Хитойдаги Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (CCDC - Chinese Centre for Disease Control and Prevention) маълумотларига кўра, беморларнинг 80 фоиздан кўпроғида касаллик енгил шаклда ўтади, сурункали касалликларга чалинган ва катта ёшдаги одамлар инфекцияни юқтириб олиш олиш хавфи юқори. 

Тадқиқот тиббиёт ходимлари ҳам юқтириш хавфи юқори бўлганлар гуруҳига киришини таъкидламоқда. 

Япониядаги лайнерда карантин муддати тугамоқда, Хитойда 60 млн киши карантинда. Сўнгги маълумотлар

Сешанба куни коронавирусдан Ухан касалхонаси директори Лю Чжимин вафот этди. У 51 ёшда эди. У эпидемия натижасида вафот этган энг юқори даражадаги тиббиёт ходимларидан биридир.

Ухан шаҳри инфекциянинг ўчоғига айланган Хубэй провинциясида жойлашган. CCDC томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу минтақадаги зарарланиш ҳолатларининг 2,9 фоизи ҳалокатли оқибатларга олиб келади, мамлакатнинг бошқа минтақаларида эса - 0,4 фоиз. Умуман олганда, коронавирусдан ўлим даражаси 2,3 фоизни ташкил қилмоқда. 

19 февраль кунги маълумотларга кўра, Хитойда жами 74185 киши хасталанган, 2004 киши вафот этган. 18 февраль куни 136та ўлим ва вирус юқтиришнинг 1749та янги ҳолати қайд этилган. Ўлим ҳолатларининг аксари коронавирус ўчоғи бўлган Хубэйга тўғри келмоқда - 1921 киши. 

Хитой маъмурлари 14 376 киши соғайиб кетганини маълум қилган. 

Тадқиқотдан нимани тушуниш мумкин?

Унинг натижалари Хитойнинг Эпидемиология журналида чоп этилди. Муаллифлар Хитойда тасдиқланган 44 672 ҳолатни кўриб чиқишган — 11 февраль ҳолатига кўра. 

Хитойдаги коронавирусдан ўлим даражаси:

Умуман олганда, тадқиқот вирус ва касаллик кечиши ҳақидаги аввалги кузатувларни тасдиқлайди. Олинган маълумотларга кўра, юқтирганларнинг 80,9 фоизида касаллик енгил, 13,8 фоизида оғир ва фақат 4,7 фоизида таҳликали бўлган. Ҳаётдан кўз юмганларнинг сони нисбатан катта эмас, аммо рақам 80 ёшдан ошган одамлар орасида ўсади. 

Маълум бўлишича, касалликка кўпроқ эркаклар енгилган (2,8 фоиз ҳолларда), аёллар ўлими 1,7 фоиз.