Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонга келган туристлар сони ва бу борадаги режалар ҳақида айтиб ўтди.
«2019 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 6 млн 700 минг кишини ташкил этди. Бу 2016 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сонига қараганда 5 баробар кўпдир, ўшанда фақатгина 1 млн 300 минг киши келганди. 2025 йилга келиб Ўзбекистонга ҳар йили 12 млн.дан ортиқ киши ташриф буюришини кутмоқдамиз», - деди бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.
Бундан олдин, Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон ҳар бир чартер рейсга неча минг доллар компенсация тақдим этишини айтганди.















