Ўзбекистон | 14:43 / 20.02.2020
18002
1 дақиқада ўқилади

Олий таълим вазири ўринбосари: «Бу йил давлат грантлари икки баробар оширилади» 

Халқаро пресс-клубнинг 2020 йил Давлат дастурига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. У ижтимоий соҳага бағишланди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов тадбир давомида олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилиш оширилишини айтиб ўтди.

“Бу йил давлат грантлари икки баробар оширилади. Улар асосан математика, кимё ва геология йўналишларига берилади.

Биз бу йил Олий ўқув юртларига қабул тестлари саволлари осон бўлади деб айта олмаймиз, чунки ҳозир ҳам улар қийин эмас”, - деди у.

Бундан олдин, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш мўлжалланаётгани хабар қилинганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид