Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоевнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги маълумот тасдиқланди
Қирғизистоннинг собиқ президенти, тергов изоляторида сақланаётган Алмазбек Атамбоевнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида унинг ўғиллари тарқатган маълумот ўз тасдиғини топди.
Қирғизистоннинг қийноқлар олдини олиш миллий маркази ходимлари тергов изоляторида сақланаётган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг олдига ташриф буюришган. Бу ҳақда 24.kg нашрига марказ директори Нурдин Сулайманов маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Атамбоевнинг қон босими пастлиги ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топди.
“Алмазбек Атамбоевнинг қон босими ҳақиқатан ҳам пасайиб кетган, бундан ташқари босим ўйнаб турибди. Тиббий карталарга кўра, бугун собиқ президентда 90 га 70 қон босими қайд қилинган. Атамбоев суҳбат вақтида эрталаб боши оғригани, тонометр эса 85 га 59 қон босимини қайд қилганини маълум қилган. Ваҳоланки, унинг ишчи қон босими 110 га 70 мм сим. устунини ташкил қилади. У шифокорлар назоратида қолмоқда”, деб маълум қилган Сулайманов.
Марказ раҳбарининг таъкидлашича, Атамбоев томонидан тергов изолятори маъмурияти ва ходимлари устидан шикоят тушмаган.
19 февралда Атамбоевнинг ўғиллари – Саид ва Қодирбек ижтимоий тармоқларда оталарининг соғлиғи ёмонлашганини маълум қилишган. Атамбоевнинг адвокати Замир Жоошев ҳам собиқ президентнинг қон босими пасайиб кетганини маълум қилган.
Бироқ Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасида бу маълумот рад этилиб, Атамбоевнинг соғлиғи меъёрида экани таъкидлаб ўтилган. Собиқ президентнинг ҳимояси мустақил шифокорларни таклиф қилиб, уларга Атамбоевнинг қон босими кунлик мониторинги натижалари тақдим қилинишини сўрамоқда. Жоошевнинг маълум қилишича, адвокатларнинг бу илтимосига рад жавоби берилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026