Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартибини жорий этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб, 2021 йил 1 майгача Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби жорий этилади.
Ҳужжатда белгиланишича, тажриба даврида:
жисмоний шахслар томонидан дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибда қурилган уй-жойлар ва яшаш учун мўлжалланган бошқа турар жойлар (кейинги ўринларда кўчмас мулк объектлари деб аталади), шунингдек, мазкур қарорга иловада кўрсатилган айрим мол-мулк турлари солиқ органларининг таянч пунктлари томонидан солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги бепул бериладиган гувоҳнома асосида ижарага берилади;
жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк объектларининг ижарага берилиши билан бир вақтда Давлат солиқ қўмитасининг ягона электрон платформасига (мобил илова ёки веб-сайт орқали) бу ҳақдаги маълумотлар киритилиши лозим. Бунда ягона электрон платформага тегишли маълумотлар киритилган тақдирда, кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномасини тузиш ва уни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш талаб этилмайди;
кўчмас мулк объекти ва айрим мол-мулк турлари солиқ органларида ҳисобга олинган махсус чеклар тақдим этиш орқали ижарага берилади ҳамда тегишли солиқлар тўланган тақдирда, ушбу фаолиятдан тушган нақд пулни банк кассасига топшириш ихтиёрий ҳисобланади;
солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги гувоҳномасиз кўчмас мулк объектлари ва айрим мол-мулк турларини ижарага бериш ёхуд кўчмас мулк объектларининг ижарага берилгани тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда ягона электрон платформага киритмаслик — солиқларни тўлашдан бўйин товлаш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади;
солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги гувоҳнома асосида айрим мол-мулк турларини ижарага бериш билан шуғулланадиган жисмоний шахслар тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт эмас ҳамда уларнинг даромадларига белгиланган тартибда

















