Сиз учун бўш вақтни қандай ўтказиш қизиқроқ: сўнгги урфдаги кийим-кечаклар бутигида катта чегирмали шопингми? Кўнгилочар боғда маза қилиб сайр қилишми? Ёки китоб дўконига боришми?

Албатта, кўпчилик худди мен қатори биринчи ёки иккинчи вариантни танлаши табиий. Сабаби – бизда замонавий китоб дўконлари кам. Ёшлар орасида ҳам китобга қизиқиш юқори, деб айта олмаймиз.

Жанубий Кореяда китоб дўконларига талаб биздагидан фарқ қилади. Бу ерда ҳатто чекка шаҳарчаларда ҳам шинам кутубхоналар, китоб дўконлари бор. Яна минглаб китоб чиқарувчи босма нашриётлар ҳам.

«Ақлли шопинг»: Кореядаги энг катта китоб дўконига саёҳат

«Ақлли шопинг»: Кореядаги энг катта китоб дўконига саёҳат Бу йирик китоб дўкони кутубхона вазифасини ҳам бажаради. Бу ерда сотиладиган китобларни харид қилмай туриб, истаганча вақт ўқишингиз мумкин. 👉 https://kun.uz/42589140

Posted by

Kun.uz

on Sunday, February 23, 2020

Жанубий Кореяга сафарим давомида мамлакатдаги энг йирик китоб дўконлари тармоғи – Кёбога боришга қарор қилдим.

Тармоқнинг энг катта ва энг машҳур дўкони Сеулдаги Gwanghwamun Plaza ичида жойлашган.

Дўкон одамлар билан бунчалик гавжум бўлишини, тўғриси, кутмаган эдим. Дўкон ҳақидаги илк таассуротимни эса бир сўз билан таърифлай олишим қийин.