Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети абитуриентларни Тошкент шаҳрида Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ишлаб чиқариш ва техник таълим йўналишлари бўйича талабалар ўқишга қабул қилиниши муносабати билан ёшларни мақсадли тайёрлаш учун рус тили, математика, физика ва кимё фанларидан тайёрлов курсларида таълим олишга таклиф этади.

Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтида машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш, ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (тракторлар,қишлоқ хўжалик машиналари), технологик машиналар ва жиҳозлар (машинасозлик ва металлга ишлов бериш), технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифат менежменти (тармоқлар бўйича) йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрланади.
Тайёрлов курсларида таълим олиш шартнома асосида амалга оширилади. Тайёрлов курсларидаги дарс машғулотлари техника университетида фаолият кўрсатаётган тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга якуний тестларнинг ижобий натижаларига кўра курсни битирганлик ҳақида сертификат берилади.
Бундан ташқари, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети тайёрлов курсларида қуйидаги фанлар бўйича машғулотлар олиб борилади:
- Математика;
- Физика;
- Кимё;
- Ўзбек тили ва адабиёти;
- Рус тили ва адабиёти;
- Инглиз тили;
- Ўзбекистон тарихи;
- Чизмачилик, қалам ва ранг тасвир.
Тошкент давлат техника университети абитуриентларни тест синовларига тайёрлаш бўйича ушбу ўқув тайёрлов курсларига шартнома асосида ўқишга таклиф этади. Тайёрлов курслари абитуриентларни Тошкент давлат техника университетидаги барча йўналишлар бўйича ўтказиладиган тест синовларига ва ижодий имтиҳонларга тайёрлайди.


Тайёрлов курсларидаги машғулотлар тест блокларидаги йўналишларига мос фанлар дастури асосида, Тошкент давлат техника университетида фаолият кўрсатаётган тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ҳамда 2 сменада ва ўзбек, рус тилларида ташкил этилади.

















