Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, полковник Умиджон Ҳасанович Адизов Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Адизов Навоий вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Ойбек Алохонович Хўжақулов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Хўжақулов Наманган вилояти ИИБ тезкор-маълумотлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Акрам Ҳамидович Халимов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Халимов Самарқанд вилояти Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Шароф Ўразалиевич Уралов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Уралов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник







