Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқнинг янги бош вазири Британия фуқаролигидан воз кечиш учун ариза берди
Фото: РИА Новости
Ироқ парламенти ўтган йил декабрида сайловлар тўғрисидаги янги қонунни қабул қилганди. Қонунга кўра, Ироқда мансабдорларга икки фуқароликка эга бўлиш тақиқланади.
Ироқ бош вазири вазифасини бажарувчи Тавфиқ Аллавий Буюк Британиянинг Бағдоддаги элчихонасига ўзининг Британия фуқаролигини бекор қилишларини сўраб ариза топширди.
"Мен Ироқ бош вазири лавозимига тайинланганим ва бошқа ҳар қандай давлат фуқаролигидан воз кечишим шартлиги боис менинг Буюк Британия фуқаролигимни бекор қилишингизни сўрайман", - дейилади Буюк Британиянинг Бағдоддаги элчиси Стивен Хикига топширилган аризада.
Ироқ парламенти ўтган йил декабрида сайловлар тўғрисидаги янги қонунни қабул қилганди. Қонунга кўра, Ироқда мансабдорларга икки фуқароликка эга бўлиш тақиқланади.
Аллавий 2006-2007 ва 2010-2012 йилларда алоқа вазири бўлган. Ироқ президенти Барҳам Солиҳ 1 февралда Аллавийга ҳукуматни шакллантириш топшириғини берганди.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026