Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчиларнинг сочини ўлчаш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган - ХТВ
Ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчиларнинг соч узунлиги ўлчанаётганига оид фотосуратлар эълон қилинди.
Ўзбекистон Халқ таълим вазирлиги ушбу фотосуратлар бўйича ўз муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, ўқувчиларнинг сочини ўлчаш ёки уларнинг ташқи кўринишини текшириш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларига ҳеч қандай топшириқ берилмаган.
Билдирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Низомда ўқувчининг ташқи кўринишига бўлган талаблар келтириб ўтилган. Барча ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўқув йилининг бошида ушбу талаблар билан таништирилган ҳолда, ўқув йили давомида ўз фарзандининг Низом талабларига мос равишда умумтаълим мактабларига келишини таъминлашга масъул ҳисобланадилар, дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
18:53 / 11.03.2026