Ички ишлар вазирининг 29 февралдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан 11та лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, майор Баҳодиржон Ваҳобжонович Нурматов Андижон вилояти, Олтинкўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Нурматов Хўжаобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Жамшид Пайзуллаевич Расулов Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Расулов Бухоро шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ўткир Каримович Бадалов Бухоро тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ў.Бадалов Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Собитхон Собирович Абдурайимов Наманган вилояти, Чортоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар С.Абдурайимов Наманган тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.













