Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, йил давомида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
ҳарбий хавфсизликни таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, шунингдек Қуролли Кучларни 2020-2025 йилларда ривожлантириш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқиш;
Мамлакат мудофаасини бошқариш миллий марказининг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш;
Қуролли Кучлар Бош штаби қошида жанговар шайлик масалаларини стратегик даражада кўриб чиқадиган Мувофиқлаштирувчи кенгашни тузиш;
қўшинлар тайёргарлигининг интенсивлиги ва сифатини кучайтириш, шу жумладан жанговар ва тезкор тайёргарлик бўйича турли машқлар ўтказиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;
халқаро талаблар асосида ўқув-жанговар тайёргарлик объектларининг ҳолатини яхшилаш;
жанговар тайёргарликни автоматик тарзда ҳисобга олиш тизимини яратиш;
Қуролли Кучларни замонавий қуроллар, техника, ҳарбий-техник ва махсус анжомлар билан таъминлаш мақсадида 2018-2021 йилларда қўшинларни қуроллар ва ҳарбий техниканинг замонавий намуналари билан таъминлаш, модернизация қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича қабул қилинган комплекс дастурнинг сифатли бажарилишини таъминлаш назарда тутилади.
Масъуллар - Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ, ИИВ, ФВВ, Мудофаа саноати давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар.












