Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тўғрисида низомда туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли орган этиб белгиланган, деб ёзмоқда Norma.
Бундай объектларни танлашда масъул орган ва ташкилотлар қуйидагилар юзасидан хулоса бериши лозим:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - маҳаллий ҳокимият органлари) ташаббуси билан ёки давлат ва нодавлат ташкилотларининг таклифлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қурилиши учун берилган ер участкалари, бино ва иншоотларнинг турлари, асосий дизайн ечимлари ва реклама тузилмаларининг ўлчамлари, уларнинг жойлашиш хариталари (схемалари) рўйхати тузилади.
Ваколатли орган ер участкалари, бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида хатлов ўтказади, бунинг учун:
- жойига чиққан ҳолда ва мутахассисларни жалб қилиб, махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда объектларни (ер участкаларини) визуал текширувдан ўтказади;
- объектнинг жойлашув жойини аниқлайди (геолокация);
- ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатиладиган жой ва объектни фотосуратга олади;
- объектнинг манзилини аниқлайди;
- объектнинг умумий тавсифини ва бошқа зарур маълумотларни тузиб чиқади.
Ташқи реклама воситаларини муҳандислик тармоқлари ва бошқа коммуникацияларга улаш зарурати туғилганда, хатлов варағида барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тегишли белги қўйилади Ҳар бир объект учун хатлов варақаси ҳамда электрон шаклда реклама жойи паспорти расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар юқорида кўрсатилган орган ва ташкилотларга 5 иш куни ичида тасдиқлаш учун юборилади, улар 5 иш куни ичида тегишли хулоса ва келишувларни тақдим этади.
Рекламадан холи ҳудудлар жойлашуви Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари ва бошқа манфаатдор идоралар билан келишилган ҳолда белгиланади. Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис палаталари, Олий суд, ҳудудий ҳокимият органлари, давлат бошқарув органлари ва муассасалари, маданий ва тарихий аҳамиятга эга объектлар ва диний объектлар бинолари, шунингдек уларга туташ ҳудудлар рекламадан холи ҳудудлар бўлиб, реклама объектлари улардан 50 метр масофада жойлаштирилиши лозим.
















