Техник регламент инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишидан сақлаш мақсадида мева, сабзавотлар ва резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлигига бўлган талабларни белгилайди.
Техник регламентнинг техник жиҳатдан тартибга солинадиган объектларига ишлаб чиқариш технологик жараёнлари, транспортда ташиш, сақлаш ва ташишга бўлган талаблар ўрнатилган мева ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотлари киради.
Техник регламент одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ва сотиб олувчиларнинг (истеъмолчиларнинг) адашишига олиб келувчи ҳаракатлардан огоҳлантириш мақсадида объектларга нисбатан қуйидаги талабларни ўрнатади:
мевалар ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларига қўйиладиган талаблар;
мевалар ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспортда ташиш, сақлаш ва ташиш жараёнларига қўйиладиган талаблар;
мевалар ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларини идентификация қилиш қоидалари;
мевалар ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) резавор мевалардан тайёрланган шарбат маҳсулотларини тамғалашга қўйиладиган талаблар.
Техник регламент шахсий истеъмол учун ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон ҳудудида муомалага чиқариш учун мўлжалланмаган ҳамда экспортга мўлжалланган мева ва (ёки) сабзавот ва (ёки) резавор мевалардан олинган шарбат маҳсулотларига татбиқ этилмайди.
Шарбат маҳсулоти техник регламент талабларига жавоб берган тақдирда Ўзбекистон бозорига муомалага киритилади.
Техник регламент талабларига мос келувчи ва мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) жараёнидан ўтганидан сўнг шарбат маҳсулоти бозордаги маҳсулот муомаласи (мувофиқлиги)нинг ягона белгиси билан тамғаланади.
Шарбат маҳсулотининг ҳар бир туркуми муомалага киритилганида унга сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.
Ҳужжат қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
шарбат маҳсулотининг номи;
ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг номи, уларнинг жойлашган жойи;
шарбат маҳсулотига талабларни белгиловчи техник регламентнинг белгиси;
шарбат маҳсулотининг техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи синовларнинг норматив кўрсаткичлари ва ҳақиқий натижалари;















