Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасаларини камида биттадан устувор, истиқболли, ривожланаётган, шу жумладан, миллий спорт турларига ихтисослаштириш, ихтисослаштирилган хар бир туман (шаҳар)да иқтидорли ёшларни спорт тури билан шуғулланиш учун спорт иншоотларнинг аниқ манзилини белгилаш ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, иқтидорли спортчиларни спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига саралаш (селекция) тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда умумтаълим мактабларини камида биттадан устувор, истиқболли, ривожланаётган, шу жумладан, миллий спорт турларига ихтисослаштириш, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган туман (шаҳар)ларнинг таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Мактаб лигаси” ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Талаба лигаси” мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда мусобақаларни ўтказиш тўғрисидаги низомни ҳамда мусобақалар дастурини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган Низом ва мусобақалар дастурига мувофиқ спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган туман (шаҳар)ларнинг таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Мактаб лигаси” ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Талаба лигаси” мусобақаларини доимий равишда ташкил этиш ва ўтказиш чораларни кўрадилар.

Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш рўйхати, республика туман (шаҳар)ларини устувор, истиқболли, ривожланаётган спорт турларига ихтисослаштириш бўйича спорт иншоотларининг манзилли рўйхати, спорт турлари бўйича спортчиларни саралаш (селекция) ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги республика спорт федерация (уюшма)лари билан биргаликда уч ой муддатда умумтаълим мактаб ўқувчиларини спорт мактабларига саралаш мезонини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Халқ таълими вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда:

умумтаълим мактабларида уларнинг моддий-техника базасидан келиб чиқиб, ўқувчилар қизиқишига кўра болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўйича тармоқ тўгаракларини ташкил этиш;