Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони тобора ошиб бормоқда. 8 март ҳолатига кўра, касалланганлар сони 106 203 нафарга етди.

Хитойда 80 696та касалланиш ҳолати қайд этилган. Дунёнинг қолган давлатларида касалланганлар умумий сони бир кун ичида 5 мингга кўпайиб, 25 507 нафарга етди.

Хитойдан ташқарида коронавирусдан вафот этганлар сони бир кун ичида 413 нафардан 503 нафаргача ошди: Италияда вирус келтириб чиқарадиган зотилжамдан 233 киши, Эрон – 145, Жанубий Корея – 50, АҚШ – 19, Япония – 13 («Даймон Принцесс» кемасидагилар билан бирга), Франция – 16, Испания – 10, Ироқда – 4, Австралия – 3, Британия, Ҳонгконг ва – 2 нафардан, Таиланд, Швейцария, Эквадор, Нидерландия, Тайван, Филиппин, Сан-Марино ва Аргентинада бир кишидан вафот этган.

Вирусга чалинганлар сони Жанубий Кореяда 7134 нафарни, Италияда – 5883, Эронда – 5823, Японияда – 1103, Францияда – 949, Германияда – 800, Испанияда – 525, АҚШда – 442, Швейцарияда – 268, Британияда – 209, Нидерландияда – 188, Бельгияда – 169, Швецияда – 161, Норвегияда – 156, Сингапурда – 138, Ҳонгконгда – 108 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, яна 78та давлат ва ҳудудда 100тагача бўлган касалланиш ҳолатлари қайд этилган. 

Коронавирусдан дунё бўйлаб умумий ҳисобда 60 190 киши соғайиб кетган.