9 март куни ҳолатига кўра, Хитойдан ташқарида жаҳоннинг 103 мамлакатида 30 мингга яқин киши коронавирусга чалинган, сўнгги кун ичида бу давлатларда аниқланган ҳолатлар 3,9 мингга ошган.

South China Morning Post нашри маълумотига кўра, шу вақтгача вирусдан тузалиб кетганлар сони 62 396 нафарни ташкил қилмоқда.

Хитойдан ташқарида коронавирусдан вафот этганлар сони бир кун ичида 503 нафардан 720 нафаргача ошди: Италияда вирус келтириб чиқарадиган зотилжамдан 366 киши, Эронда – 194, Жанубий Кореяда – 53, АҚШда – 22, Францияда – 19, Испанияда – 17, Японияда – 14 («Даймон Принцесс» кемасидагилар билан бирга),  Ироқда – 6, Австралия, Британия, Ҳонгконг ва Нидерландияда – 3 нафардан, Швейцарияда – 2, Миср, Таиланд, Тайван, Филиппин, Сан-Марино ва Аргентинада бир нафардан бемор вафот этган.

Вирусга чалинганлар сони Жанубий Кореяда 7478 нафарни, Италияда – 7375, Эронда – 6566, Францияда – 1209, Японияда – 1198 («Даймон Принцесс» кемасидагилар билан бирга), Германияда – 1112, Испанияда – 675, АҚШда – 564, Швейцарияда – 337, Британияда – 278, Нидерландияда – 265, Швецияда – 203, Бельгияда – 200, Норвегияда – 177, Сингапурда – 150, Канадада – 132, Малайзияда – 117, Ҳонгконгда – 115, Австрияда – 112, Баҳрайнда 109 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, яна ўнлаб давлатларда 100тагача бўлган касалланиш ҳолатлари қайд этилган.