Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған ЕИ ваъдасини бажармагунича қочқинлар учун чегарани ёпмаслигини айтди
Ўтган ҳафтада Эрдўған Германия канцлери Ангела Меркелга “Туркия ва ЕИ ўртасидаги қочқинлар бўйича келишув бажарилмаётгани туфайли уни қайта кўриб чиқиш зарур”лигини айтганди.
ЕИ Анқарага берган ваъдасини бажармагунича қочқинлар учун ЕИ билан чегарани ёпмайди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
"26 март куни ЕИ раҳбарлари саммитида биз яна бир бор нималарни кутаётганлигимизни билдирамиз. Берилган ваъда бажарилмас экан, ҳозирги вазият (қочқинлар учун Туцркия-Греция чегараси очилиши) давом этаверади", - деди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ 2016 йил мартда Туркия билан тузилган миграция бўйича битимдаги мажбуриятларини бажармаган.
"Биз ўз мажбуриятларимизни бажардик, Европага қочқинлар оқимини тўхтатдик. Миллионлаб қочқинлар бизда бошпана топди. Аммо Европа сўзида турмади – на қочқинлар учун молиявий ёрдам, на Туркия фуқаролари учун визани бекор қилиш ваъдасини бажарди", - деди Туркия раҳбари.
Ўтган ҳафтада Эрдўған Германия канцлери Ангела Меркелга “Туркия ва ЕИ ўртасидаги қочқинлар бўйича келишув бажарилмаётгани туфайли уни қайта кўриб чиқиш зарур”лигини айтганди.
Туркия Суриянинг Идлиб провинциясида вазият кескинлашганидан сўнг мигрантлар оқимини тутиб тура олмаслигини билдирди ва ЕИ билан чегараларни очиб юборди. Туркиянинг қўшнилари – Греция ва Болгарияга миграцион инқироз хавф солмоқда.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
18:43 / 08.07.2026