Жаҳон | 01:50 / 12.03.2020
12821
1 дақиқада ўқилади

Эронда вице-президент ва икки вазирда коронавирус аниқланди

Фото: AFP

Эронда уч нафар юқори лавозимли мансабдор шахс коронавирусга чалинди. Гап Эрон вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий, туризм, маданий мерос ва ҳунармандчилик вазири Али Асқар Мунисан ва савдо, саноат ва конлар вазири Ризо Раҳмоний ҳақида бормоқда. 

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди. 

Бундан ташқари, Эрон олий диний етакчиси маъмурияти аъзосида ва парламентнинг 8 депутатида коронавирус аниқланган. Депутатлардан икки нафари вафот этган.         

Аввалроқ Эроннинг оила ва аёллар ишлари бўйича вице-президенти Маъсума Абтахор коронавирусга чалингани маълум қилинганди. Айни вақтда Абтахор касалликдан фориғ бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга чалиниш бўйича 9 мингдан кўпроқ ҳолат қайд этилган. Ундан 354 киши вафот этган, 3 мингга яқин киши соғайиб кетган. 

Мавзуга оид