Жаҳон | 10:44 / 12.03.2020
23940
1 дақиқада ўқилади

Олимлар ўзига коронавирус юқтиришга тайёр бўлганларни қидиришмоқда

Фото: Global Look Press

Британиялик олимларга янги турдаги COVID-2019 коронавирусига қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун 24 нафар кўнгилли талаб этилмоқда. Бу одамларга янги турдаги коронавируснинг хавфсизроқ штаммлари киритилиб, улар 2 ҳафталик карантинга жойланади. 

Бунинг эвазига олимлар иштирокчиларга 4500 доллардан пул таклиф қилишмоқда, деб хабар берди The Daily Mail нашри.

Вакцина билан тажрибаларни Лондон шарқида жойлашган Queen Mary BioEnterprises инновация маркази лабораториясига эгалик қилувчи компания ўтказмоқда.

Кўнгиллиларга вируснинг ҳавфсизроқ штаммлари (0C43 ва 229E) киритилади. Тадқиқотнинг ҳар бир иштирокчисига 4500 доллардан берилади. 

Шифокорлар касалланганлар ҳолати ва парҳези ортидан синчковлик билан кузатув олиб борадилар. Синалувчиларда COVID-2019’никидан хавфсизроқ, енгил респиратор аломатлар пайдо бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. 

Синалган вакциналар ва дорилардан энг самаралилари ҳақиқатан коронавирусга чалинганларга киритилади. Олимлар янги ишланма эпидемияга қарши курашда ёрдам беришига умид қилишмоқда.

Мавзуга оид