Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон «Қонун устуворлиги» индексида 92-ўринни эгаллади
Ўзбекистон «Қонун устуворлиги» индексида 4 поғона юқорилади
World Justice Project халқаро фуқаролик жамияти ташкилоти томонидан юритиладиган «Қонун устуворлиги» индекси бўйича 2020 йил учун ҳисобот эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон умумий рейтингда 0.47 балл билан 92-ўринни эгаллади.
Молия вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон «Қонун устуворлиги» индексининг Тартиб ва хавфсизлик кўрсаткичида йиллар давомида ижобий натижа кўрсатиб келмоқда (0,9 балл билан дунё мамлакатлари орасида 11-ўрин). 2020 йилда мамлакатнинг энг катта ўзгариши Коррупциянинг мавжуд эмаслиги кўрсаткичида кузатилди: 0.40 балл билан 89-ўрин (2019 йилда 0.38 балл билан 95-ўрин).

«Қонун устуворлиги» индекси 0 (энг паст)дан 1 (энг баланд) баллгача бўлган шкалада баҳоланиб, уларга тегишли рейтинг беради. Индексда давлатлар асосий 8 омил бўйича таҳлил қилиниб ҳамда 44 та субкўрсаткичга бўлинган: ҳукумат ваколатларининг чекланиши, коррупциянинг йўқлиги, очиқ ҳукумат, асосий ҳуқуқлар, буйруқ ва хавфсизлик, норматив қоида, фуқаролик одил судлови ҳамда жиноий одил судлов.
Индекс World Justice Project ташкилоти томонидан умумлаштирилган General Population Poll” (GPP) ва “Qualified Respondents’ Questionnaires” (QRQs) катта ҳажмли саволлардан иборат сўровномаларига асосланган ҳолда баҳоланади. Ўзбекистонда сўровнома Тошкент, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ўтказилади.
Вазирлик изоҳида айтилишича, Косово ва Гамбия 2020 йилги ҳисоботига киритилганлиги сабабли умумий мамлакатлар сони 128 тага етди. Натижада, Ўзбекистон умумий рейтингда 4 поғонага юқорилаган.
Мавзуга оид
21:06 / 21.03.2026
Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни қандай ўзгарди?
08:39 / 30.07.2025
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси икки йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
08:00 / 06.02.2025