“Ухан аҳолисининг қурбонлари, фидокорлиги, қатъияти ва саъй-ҳаракатлари эвазига бугун биз эпидемиологик вазиятда ижобий ўзгаришларга эгамиз. Ухан қаҳрамон-шаҳар, уханликлар эса қаҳрамонлар деб аталишга лойиқ”, деб айтган Хитой раиси.

Си Цзиньпин эпидемияга қарши урушдаги ғалабадан кейин шаҳар яна бир бор тарихга киришини таъкидлаб ўтган.

“Бутун партия ва мамлакатнинг кўп миллатли халқи сизлар билан ғурурланади. Партия ва бутун халқ Ухан аҳолисига миннатдорлик билдиради”, деб айтган Хитой раҳбари.

Ухан 23 январдан коронавирус сабабли изоляцияда қолмоқда, шаҳарда транспорт алоқаси, аэропорт ва темир йўл вокзаллари фаолияти тўхтатилган. Шаҳардан чиқиш ва унга кириш тақиқланган. Шаҳар бўйлаб ҳаракатланишга ҳам қатъий чеклов киритилган.