Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ҳукумати сайёҳлик мавсумини кейинроққа кўчиришни тавсия қилди
Туркияда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилганидан сўнг уч вазирлик раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Туркия ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли туроператорлар ва меҳмонхоналарга сайёҳлик мавсуми бошланишини бир ой ортга суришни тавсия қилди. Бу ҳақда матбуот анжуманида маданият ва туризм, савдо ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлари маълум қилди, деб хабар берди Anadolu газетаси.
Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсўй туроператорлар ва меҳмонхоналарга сайёҳлик мавсумини 15 апрелдан кейин бошлашни маслаҳат берди.
«Европадаги эпидемия билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олсак, хатар жиддий», — деди соғлиқни сақлаш вазири Фахриттин Кўжа.
Уч вазирлик раҳбарлари иштирокидаги матбуот анжумани Туркияда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилганидан сўнг ўтказилди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, Туркия фуқароси Европада бўлган вақтида коронавирусга чалинган.
«Беморнинг умумий аҳволи яхши. Унинг оила аъзолари ва у билан мулоқотда бўлганлар кузатув остида», — деди у.
Кеча, 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирусни пандемия деб эълон қилди. 114 мамлакатдаги 126 мингдан ортиқ киши касалликка чалинди. Вафот этганлар сони 4,6 минг кишидан ошди. Шу билан бирга, 68 мингдан ортиқ бемор касалликдан тўлиқ даволанди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026