Ўзбекистон | 17:22 / 16.03.2020
8817
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга қайтишни истаган фуқаролардан дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилиш сўралди

Чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатдаги хорижий давлатлар фуқароларига махсус маълумот берилди

Фото: Рамиз Бахтияров

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби хабарига кўра, вазирлик мамлакатнинг хориждаги элчихоналари ва консуллик муассасалари, тегишли вазирликлар, идоралар ва компаниялар билан биргаликда Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатларини тузиш ва уларни ватанга қайтариш учун чартер рейсларини ташкил этиш устида ишламоқда. 

Билдирилишича, бунда Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келганларидан кейин 14 кунлик карантинда бўладилар.

Қайтишни истаган ҳамюртлардан хориждаги яшаш жойлари бўйича дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилиш сўралган.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги тегишли хорижий давлатлар элчихоналари билан биргаликда мамлакатдаги хорижий фуқароларнинг рўйхатларини тузмоқда ва уларнинг Ўзбекистондан чиқишини ташкиллаштириш устида ишламоқда.

Аввалроқ, хорижда қолиб кетган ўзбекистонликлар чартер авиарейслар билан ватанга қайтарилиши кутилаётгани  хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид