Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин телефон орқали мулоқот қилди
Музокаралар давомида янги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар берилди.
Музокаралар давомида янги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди. Михаил Мишустин давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 18 март соат 00:00 дан 2020 йил 1 май соат 00:00 гача чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияга кириши вақтинча чекланиши ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, киришга чеклов Россиядаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимларига, халқаро автомобиль транспорти ҳайдовчиларига, ҳаво, денгиз ва дарё кемалари экипажларига, халқаро темир йўл қатновидаги поезд ва локомотив бригадаларига, расмий делегациялар аъзолари ҳамда дипломатик, расмий, яқин қариндоши вафоти муносабати билан расмийлаштирилган оддий шахсий визаларга эга бўлган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Телефон орқали суҳбат чоғида Михаил Мишустин Россия томонидан кўрилаётган чоралар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига мос келишини ва бу вақтинчалик эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
16:35 / 10.09.2024