Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўқиётган қашқадарёлик талабалар бепул олиб кетилади
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тахсил олаётган талабаларни бепул олиб кетиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда бошқарманинг телеграм каналида эълон берилди.
“Шу кунларда уйига қайтиш ниятида бўлган, аммо айрим инсофсиз таксичилар йўлкира нархини асоссиз ошириб юборгани сабаб қийналиб қолган қашқадарёлик талабалар учун муҳим янгилик. Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ташаббуси билан қашқадарёлик талаба ёшларни олиб келиш чораси кўрилади. Бу иш мутлақо бепул амалга оширилади.
Бунинг учун 18 март куни соат 10:00 га қадар Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасига етиб келишингиз сўралади. Шу жойнинг ўзида Қашқадарёга қайтиш учун транспорт воситалари қатнови ташкил этилади. Мурожаат учун Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Улуғбек Эрназаров билан қуйидаги телефон орқали боғланинг: +998973507788” дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026