Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус Европадаги барча мамлакатларда аниқланди
Черногория Европада коронавирус аниқланган сўнгги давлатга айланди. Касалланишнинг дастлабки иккита ҳолати 17 март куни қайд этилган. Бунгача мамлакат чет эл фуқароларининг киришини чеклаб қўйди ва жамоат жойларини вақтинча ёпганди
Черногорияда коронавирус билан касалланишнинг иккита ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати Twitter’да хабар берди. Шу тариқа, вирус Европанинг барча мамлакатларида аниқланди.
Черногория ҳукуматининг Twitter’да аниқлик киритишича, коронавирус 1948 йил ва 1973 йилда туғилган икки аёлда тасдиқланган. Иккаласи ҳам вирус тарқалиши қайд этилган жойларда бўлиб қайтган. 15 март куни бош вазир ўринбосари Милутин Симович Черногория ўша пайтда касаллик қайд этилмаган ягона мамлакат эканлигини билдирганди. Ўшанда мамлакат чет элликларнинг кириб келишини вақтинча чеклаш ҳақида кўрсатма берди, бу, Симовичнинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус пайдо бўлишини кечиктириш учун қилинди. Қоидалар, хусусан, Черногорияда доимий яшовчиларга, шунингдек, мамлакатга товар олиб кирадиган чет элликларга нисбатан қўлланилмайди.
Шунингдек, Черногория расмийлари чет элдан келган маҳаллий фуқаролар ва узоқ муддатли визаларга эга хорижий меҳмонларга ўзларини изоляция қилиш тўғрисида талаб қўйди. Бундан ташқари, мамлакатда тунги клублар, ресторанлар (уйларига озиқ-овқат етказиб берадиганлар бундан мустасно), савдо ва фитнес-марказлар, шунингдек, бошқа муассасалар камида 15 кунга ёпилди.
Ўз навбатида, Италия Фуқаро муҳофазаси департаменти раҳбари Анжело Борреллининг хабар беришича, сўнгги бир кун ичида Италияда яна 345 киши янги коронавирус туфайли келиб чиққан асоратлардан вафот этди. Бу ҳақда ANSA маълумот берди.
Мамлакатда коронавирус қурбонларининг умумий сони 2 503 кишига етди, деди у.
Борреллининг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Италияда 26 062 бемор коронавирус билан касалланган, бу рақам бир кунда 2 989 кишига ортди.
Шу билан бирга, сўнгги бир кун ичида мамлакатда 192та тузалиб кетиш ҳолати қайд этилди, дея таъкидлаган Боррелли. Умумий ҳисобда 2,9 мингдан ортиқ бемор даволанди.
Аввалроқ, Евроиттифоққа аъзо давлатлар иттифоқ аъзоси бўлмаган давлатлар фуқароларининг киришини 30 кунга чеклаб қўйишга келишиб олган эди. Германияда маълум қилинишича, Буюк Британия, Лихтенштейн, Исландия, Норвегия ва Швейцария фуқароларига, шунингдек, уларнинг оилаларига транзит орқали мамлакат бўйлаб ўтишга рухсат берилади. Чекловлар фавқулодда ҳолатлар (масалан, дафн маросими ёки суд жараёни) туфайли ЕИга кирадиганларга нисбатан қўлланилмайди.
South China Morning Post’нинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйлаб 182 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтирган. Бундан ташқари, ҳозирда Хитойдан ташқарида касалланишлар сони мамлакат ичида юқтириб олганлар сонидан ошиб кетган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 16 март ҳолатига кўра ХХРдан ташқарида 86 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати аниқланди, 3 388 киши вафот этди. Ўтган ҳафта ЖССТ Европани коронавирус пандемиясининг ўчоғи деб атади.
Мавзуга оид
14:07 / 11.06.2026
Европада АҚШга ишонч тарихий минимумга тушди
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:17 / 10.06.2026
Европа роботакси синовларини тезлаштиришга қарор қилди
08:44 / 08.06.2026